Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Яхшиси, бундай ҳолатда моли бўлса, ўша молидан олинади, бўлмаса, бўлгунича кутиб турилади. Кейин давлат тарафидан ундириб берилади.

 

8. Молини ишдан чиқариш: Бу иш молни фойдаланиб бўлмайдиган даражада бутунлай ҳалокатга учратишдир. Пайғамбар с.а.в. Каъбага осилган санамларни синдириб, парчалашга буюрганларидан кейин уларни парчалаб ташлашган. Ароқнинг ҳаром бўлгани хусусида оят нозил бўлганида, мусулмонлар ўз олдиларидаги ароқларни тўкиб юбориб, идишларини синдирганлар. Бир ривоятда Пайғамбар с.а.в. ароқни тўкиб юбориб, хумини синдиришга буюрганлар. Саҳобалар ҳам шундай қилишган. Умар р.а.нинг сув қўшилган сутни ҳам тўктириб юборгани ривоят қилинган.


9. Молни ўзгартириш: Бу молнинг шакли ёки сифатини ўзгартириш билан бўлади. Ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в.:


«أَنَّهُ نَهَى عَنْ كَسْرِ الْعَمَلَةِ الْجَائِزَةِ بَيْنَ الْمُسْلِمِيْنَ كَالدَّرَاهِمِ وَالدَّنَانِيْرِ إِلاَّ إِذَا كَانَ بِهَا بَأْسٌ, فَإِذَا كَانَتْ كَذَلِكَ كُسِرَتْ»
«Мусулмонлар ўртасида рухсат этилган дирҳам ва динор каби пулларни агар уларда камчилик бўлмаса, синдиришдан қайтарганлар. Агар камчилиги бўлса, синдирилган». Яъни Пайғамбар с.а.в. қалбаки бўлмаган кумуш ёки олтин пулларни синдиришдан қайтарганлар. Агар қалбаки бўлса, жазо сифатида уларни синдиришга ҳукм қилганлар. Қалбаки пул ясовчининг ўзини жазолаганлар. Пайғамбар с.а.в. ҳайкалнинг бошини кесиб ташлаганларида дарахтга ўхшаб қолган. Шу каби мол ҳаром шаклда бўлса, у ҳаромлигини кетказадиган шаклга ўзгартирилади. Бундан ташқари, уни ясаган одам ҳоким лозим топган тарзда жазоланади.


10. Чинакам қўрқитиш: Бу иш жиноятчини, фалон ишни қилсанг жазоланасан, деб қўрқитиш билан бўлади. Бунга далил Пайғамбар с.а.в.нинг:


«رَحِمَ اللهُ امْرَءً عَلَقَ سَوْطَهُ بِحَيْثُ يَرَاهُ أَهْلُهُ»
«Қамчисини оиласи кўриб турадиган тарзда осиб қўйган одамни Оллоҳ раҳмат қилсин», деган гапларидир.


11. Насиҳат: Бунда қози жиноятчига Оллоҳнинг азобидан қўрқитиб насиҳат қилади. Бунга далил Оллоҳ Таолонинг:

 

190-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222